15:00, 07 Декабрь 2024 | GMT +5
Бокс бўйича Осиё чемпионати: Айгерим Саттибаева бронза медали соҳибига айланди
ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалида қозоғистонлик биринчи бўлиб Айгерим Саттибаева жанг қилди.
А.Саттибаева 48 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Фарзона Фозилова билан куч синашди.
Ҳакамлар қарори билан ғалаба ўзбекистонлик спортчига берилди – 4:1.
Шу тариқа, узоқ танаффусдан сўнг спортга қайтган таниқли боксчи Олжас Саттибаевнинг рафиқаси, беш фарзанднинг онаси Айгерим бронза медали билан кифояланди. Бу унинг Осиё чемпионатидаги иккинчи бронза медалидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Осиё чемпионатида 9 нафар қозоғистонлик финал йўлланмаси учун кураш олиб бориши ҳақида ёзган эдик.