17:55, 05 Май 2023 | GMT +6
Бокс бўйича ЖЧ: Серик Темиржанов биринчи жангида ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида қозоғистонлик Серик Темиржанов (57 кг) ўзининг илк жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик спортчи 1/16 финалда малилик Абдул Карим Батили билан учрашди. Бу А рингдаги куннинг биринчи жанги эди.
Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси майдонда ихчам ҳаракат кўрсатди. Натижада ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан С.Темиржанов ғалаба қозонди.
Бугун соат 19:00да бошланадиган терма жамоамизнинг кечки йиғинида Нурбек Оралбай (80 кг) озарбайжонлик Мурод Аллоҳвердиев, Айбек Оралбай (92 кг) италиялик Азиз Аббес Муҳийдин билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев (92 кг дан юқори) россиялик Алексей Дроновни мағлуб этганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет