Бокс бўйича ЖЧ: Бугун қозоғистонлик боксчилар – Қамшибек Қонқабаев ва Санатали Тўлтаев рингга чиқади

None
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Қозоғистон терма жамоасидан икки нафар боксчи рингга кўтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

4 май куни қозоғистонлик икки нафар чарм қўлқоп устаси майдонга чиқади.

Астана вақти билан соат 14:00да бошланадиган куннинг иккинчи ярмида 63,5 кг вазн тоифасидаги Санатали Тўлтаев маврикийлик Ришарно Колинга қарши 1/16 финал баҳсида тўқнаш келади.

Уларнинг жанги Б рингдаги ўнинчи жанг сифатида қайд этилади.

Кечки сессия эса Астана вақти билан соат 19:00 га белгиланган.

Ушбу сессияда Қамшибек Қонқабаев (92 кг дан юқори) А рингида ўн учинчи жуфтликда россиялик Алексей Дронов билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 92 килограмм вазн тоифасидаги Айбек Оралбай ва 86 килограмм вазн тоифасидаги Сағиндиқ Тоғамбай илк жангида ғалаба қозонди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram