Бокс бўйича ЖЧ: 7 май куни тўрт нафар қозоғистонлик боксчи рингга чиқади

None
ASTANA. Кazinform – Бугун, 7 май куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Қозоғистон миллий терма жамоасидан тўрт нафар боксчи рингга кўтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Астана вақти билан соат 15:00да бошланадиган куннинг иккинчи ярмида Сакен Бибосинов (51 кг) ҳиндистонлик Дипак Кумар (А рингидаги илк жанг), Серик Темиржанов (57 кг, А рингидаги бешинчи жанг) венгриялик Роланд Вереш билан (5-жанг) учрашади.

75 кг вазн тоифасидаги Нурқанат Райиснинг рақиби доминиканлик Дельгадо де лос Сантос. Улар Б рингдаги ўн иккинчи жангида қатнашадилар.

Шунингдек, соат 19:00да бошланадиган кечки йиғинда Қамшибек Қонқабаев (92 кг дан юқори) Б рингдаги ўнинчи жангида суриялик Моҳаммед Млаесга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 май куни терма жамоа вакили Дулат Бекбауов (67 кг) руминиялик Андрей Мустетни нокаутга учратган бўлса, терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов (71 кг) Тринидад ва Тобаго боксчиси Аарон Принсни мағлуб этди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram