Бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 80 минг доллар мукофот олади
2022 йилги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) томонидан таъсис этилган пул мукофотлари билан тақдирланади: олтин медаль учун - 100 000 доллар, кумуш медаль учун - 50 000 ва бронза медаль учун - 25 000 доллар.
Аввал хабар қилинганидек, қозоғистонлик спортчилар ҳисобида битта кумуш ва тўртта бронза медаль бор. Кумуш медални Алуа Балқибекова (48 кг), бронза медални – Жайна Шекербекова (52 кг), Дина Жоламан (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг) ва Валентина Хальзовалар (70 кг) қўлга киритди.
Кумуш медаль соҳиби Алуа Балқибекова Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Рақишев номидан IBАнинг 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулидан ташқари 30 000 доллар олади. Бронза медали соҳиблари Жайна Шекербекова, Дина Жоламан, Карина Ибрагимова ва Валентина Хальзова IBАнинг 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулидан ташқари 10 000 доллар олади.