Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи черногориялик рақибини мағлуб этди
75 кг вазнда Нурқанат 1/32 финалда черногориялик Стефан Савкович билан куч синашди. Қозоғистонлик спортчи жангни муваффақиятли ўтказди. У рақибидан кучли эканлигини кўрсатди. Рақибига жуда кўп зарбалар берди.
Шу тариқа ҳакамлар Нурканат Раиснинг ғалаба қозонганини таъкидлади. У мусобақанинг 1/16 финал босқичига йўлланма олди.
Бунгача Сакен Бибосинов (51 кг), Aбилайхан Жусупов (67 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) илк жангларида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов, тўрт нафар спортчидан ташқари, Темиртас Жусупов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Aсланбек Шимбергенов (71 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Бек Нурмағамбет (86 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) каби боксчиларга ишонч билдирган.
Муаллиф: Адилжан Умбет