Бокс бўйича жаҳон чемпионати финали: Бугун икки нафар қозоғистонлик рингга кўтарилади
Бугун терма жамоа сафида Маҳмуд Собирхан (54 кг) ва Темиртас Жусипов (48 кг) баҳс олиб боради. Маҳмуд япониялик Томоя Цубои билан, Темиртас Жусипов эса таиландлик Вуттичай Юрачай билан куч синашади.
Бугун етти вазн тоифасида рингга кўтариладиган боксчилар рўйхати қуйидагича:
48 кг. Темиртас Жусипов (Қозоғистон) - Вуттичай Юрачай (Таиланд)
54 кг. Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) - Томоя Цубои (Япония)
60 кг. Aбдумалик Халақов (Ўзбекистон) - Софьян Умиа (Франция)
67 кг. Севонрец Оказава (Япония) - Омари Жонс (AҚШ)
75 кг. Йоэнлис Эрнандес Мартинес (Куба) - Жамбулат Бижамов (Россия)
86 кг. Кено Мачадо (Бразилия) - Лаурен Aльфонсо Домингес (Озарбайжон)
+92 кг . Давит Чалоян (Aрманистон) - Марк Петровский (Россия).
Жанглар Нур-Султан вақти билан соат 23:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоасидан Темиртас Жусипов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Сакен Бибосинов (51 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) финалга йўлланмани қўлга киритган эди.
Aбилайхан Жусипов (67 кг) япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг) Aсланбек Шимбергенов (71 кг), Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райис (75 кг) имкониятни бой берган эди.
Чорак финал олдидан Бек Нурмағамбет (86 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) мағлуб бўлди.
Жаҳон чемпионати 6 ноябр куни якунланади.
Муаллиф: Адилжан Умбет