17:18, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Бокс бўйича Осиё чемпионати: Жайна Шекербекова иккинчи олтин медални мамлакат саватчасига қўшиб қўйди
ASTANA. Кazinform – Жайна Шекербекова Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Алуа Балқибекова 48 кг вазнда қозоғистонлик аёллар ўртасида биринчи бўлиб финалга чиқиши керак эди. Аммо рақибининг жароҳати туфайли ғалаба Алуага берилди. Шу тариқа жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори А.Балқибекова расман икки карра Осиё чемпионига айланди.
Терма жамоанинг тажрибали боксчиларидан бири, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Жайна Шекербекова 54 килограмм вазнда таиландлик Жутамас Житпонг билан олтин медал учун баҳс олиб борди.
Мусобақа жуда шиддатли кечди. Олтин учун боксчилар бор имкониятларини ишга солишди. Ҳакамлар бир овоздан Жайнага ғалабани тақдим этишди - 5:0.
Шу тариқа, Жайна Шекербекова Қозоғистон саватчасига иккинчи олтинни қўшиб қўйди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ