Бокс бўйича ҚР миллий терма жамоасига давлат мураббийи тайинланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бокс бўйича 2013 йилги жаҳон чемпиони Мерей Ақшалов бокс бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасига давлат мураббийи этиб тайинланди, деб хабар беради Кazinform бокс федерациясига таяниб.
None
None

«Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири буйруғи билан 2013 йилги жаҳон чемпиони Мерей Ақшалов бокс бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасига давлат мураббийи этиб тайинланди», — дейилади хабарда.

Мерей Тўлегенули 1988 йил 8 майда Шарқий Қозоғистон вилоятида туғилган. Қатор олий ўқув муассасаларининг иқтисод, ҳуқуқ, жисмоний тарбия ва спорт факультетларида таҳсил олган.

Фаолияти давомида Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби, 2013 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатларининг олтин медали соҳиби бўлган.

Шунингдек, 2008 йилги Пекин Олимпиадаси иштирокчиси.

Эслатиб ўтамиз, Мерей Ақшалов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли спорт фаолиятини 2014 йилда якунлаган эди.

2021 йил май ойида Ақмола вилояти Шортанди тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланган эди.


Сўнгги хабарлар