16:45, 25 Январь 2023 | GMT +5
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати: қозоғистонлик Гулсая Ержан олтин медални қўлга киритди
ASTANА. Кazinform – Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик Гулсая Ержан ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўтган йили Иордания пойтахти Амманда катталар ўртасида кумуш медални қўлга киритган Гулсая Ержан 81 килограмм вазн тоифасида финалда таиландлик Порниппа Чути билан рингга кўтарилди.
Ҳакамлар биринчи раунддаёқ маҳаллий боксчини доминант деб топишган бўлса-да, иккинчи раундда Гулсая бурилиш ясади. Якуний ҳисоб 3:2, Гулсая Ержан фойдасига.
Шу тариқа, Қозоғистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 2 олтин ва 7 бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик спортчи ғолиб чиқди.
Фото: sports.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ