15:53, 25 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Жасмин Қизатова Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
70 килограмм вазнда қозоғистонлик боксчи ўзбекистонлик Азиза Зокирова билан жанг ўтказди.
Ўта кескин курашлар остида ўтган жангда Ж.Қизатова ғалаба қозонди. Ҳакамлар ҳисоби 3:2.
Шундай қилиб, Қозоғистон ўзининг биринчи олтинини қўлга киритди.
Энди финалда рингга чиқадиган қозоғистонлик биргина боксчи қиз бор. Гулсая Ержан 81 килограмм вазнда таиландлик Порниппа Чути билан олтин медал учун кураш олиб боради.
Бунгача Молдир Тоикова (50 кг), Анел Сақиш (54 кг), Виктория Графеева (57 кг), Шаҳназ Исаева (60 кг), Назерке Серик (63 кг), Ақнар Ишчанова (66 кг), Дана Дидай (75 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ