13:50, 21 Ноябрь 2020 | GMT +5
Бокс: АҚШда қозоғистонлик нокаутчи «Панда» рақибини 43 сонияда нокаутга учратди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Панда» лақабли қозоғистонлик боксчи Серик Мусадилов навбатдаги ғалабани қўлга киритди, деб хабар беради Sports.kz.

Серик Мусадилов Хайалиа шаҳрида (Флорида, АҚШ) ўтказилган бокс оқшомида рингга чиқди. Оғир вазн тоифасида ўтган олти раундлик жангда қозоғистонлик боксчи мексикалик Даниэль Нахера билан жанг олиб борди. Жангда Мусадилов 43 сонияда рақибини нокаутга учратди.
Даниэль Нахера эса олтинчи марта мағлубиятга учради.