17:42, 21 Март 2024 | GMT +5
БМТ раҳбари бутун дунёни Наврўз руҳига амал қилишга чақирди

Антониу Гутерриш Наврўз байрами турли авлод ва миллатларга мансуб миллионлаб одамларни бирлаштирганини алоҳида таъкидлади.
“Бугунги оғир синовлар даврида Наврўз мулоқот, яхши қўшничилик ва муросага ёрдам беради. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва қадр-қиммати каби мақсадлари ва қадриятларини илгари суради. Шундай экан, барчамиз Наврўз руҳига эргашайлик!” – деди БМТ раҳбари.
Бош котиб Наврўз байрамини нишонлаётган барчани табриклаб, ушбу байрам тинчлик, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат олиб келишини тилади.