БМТ раҳбари: Инсоният ҳал этилмайдиган муаммоларга дуч келмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қашшоқлик ва тенгсизликнинг кучайиши, низолар, тарқоқлик ва ишончсизлик – инсоният енгиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро биродарлик куни муносабати билан ўз мурожаатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот сайтига таяниб.
None
None

Халқаро биродарлик кунида у маданий ва диний ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳимлигини эслатиб, мулоқот ва динлараро тотувликни қўллаб-қувватлаётгани учун бутун дунёдаги диний етакчиларга миннатдорчилик билдирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари ўз мурожаатида фақат диний ёки эътиқоди, этник келиб чиқиши, жинси ёки жинсий ориентациясига асосланган одамларга нисбатан нафрат, муросасизлик, камситиш ва ҳатто жисмоний ҳужумларнинг кучайишини қоралади. Гутерришнинг фикрича, бундай ваҳшийликлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қадриятларига ҳужумдир.

У ҳамма учун инклюзив, тинч ва адолатли дунё барпо этиш учун ҳамкорликка чақирди.

Сўнгги хабарлар