07:52, 19 Декабрь 2023 | GMT +5
БМТ Махсус вакили Тошкент шаҳрида

Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорлиги истиқболи юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
К.Имнадзе Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама дўстона муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган фаол сиёсатни юқори баҳолади.

Учрашувда минтақадаги беш давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг йиллик учрашуви, минтақадаги етакчи таҳлилий марказлар экспертларининг доимий мулоқоти бўлажак олий даражадаги тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тадбир якунида МОХИ ва марказ ўртасидаги эксперт мулоқотини янада мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.