БМТ Ливанни тинчликпарвар кучларининг хавфсизлигини кафолатлашга чақиради

None
None
BEYRUT. Кazinform - БМТнинг Ливандаги миссияси қуролли шахслар бир кун аввал шахсий таркибга таҳдид солганини иддао қилиб, мамлакат қуролли кучларини тинчликпарвар кучлари хавфсизлигини кафолатлашга чақирди, дея хабар беради Кazinform мухбири АlArabiyaга таяниб.

12 июн, якшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучлари (БМТЛМК) матбуот котиби Андреа Тененти ўз баёнотида тинчликпарвар патрул бир кун аввал Ливан жанубидаги Араб ал-Луаиз яқинида «фуқаро кийимдаги бир гуруҳ эркаклар» билан тўқнаш келганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, улар «аскарларга таҳдид қилиб, қуролларини тортиб олишга уринган».

«БМТЛМК тинчликпарвар кучларига қарши ҳужумлар, таҳдидлар ва қўрқитиш ҳаракатлари жиддий ташвиш уйғотади ва биз Ливан Қуролли кучларини БМТ кучларининг хавфсизлиги ва ҳаракатланиш эркинлигини кафолатлашга чақирамиз», — дейилади миссия баёнотида.

БМТЛМК шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг таянчи бўлган мамлакат жанубида Исроил билан хавфсизликни таъминлаш учун жойлаштирилган, чунки икки давлат ҳали ҳам техник жиҳатдан урушда.

Ливан расмийлари шанба кунги ҳодисага ҳозирча изоҳ бермаган.

БМТЛМК 2006 йилда Иккинчи Ливан урушини тугатган Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясини амалга ошириш устида ишламоқда. Улар дастлаб 1978 йилда Исроил қўшинларининг ҳудуддан олиб чиқилишини назорат қилиш учун ташкил этилган. Уларнинг миссияси 2006 йилда Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўртасидаги урушдан кейин кенгайтирилди. Бу тинчликпарвар кучларни Ливан-Исроил чегараси бўйлаб жойлаштириш ва Ливан қўшинларига ёрдам кўрсатиш имконини берди.

Бу БМТЛМК тинчликпарвар кучларига биринчи марта ҳужум қилиш эмас. Январ ойида номаълум шахслар Ливан жанубида БМТ тинчликпарвар кучлари гуруҳига ҳужум қилиб, уларнинг автомашиналарини бузиб, хизмат буюмларини ўғирлаб кетишган, дея хабар беради Israel National Nеwс.

2020 йил охирида оломон Ливан жанубида БМТЛМК карвонининг йўналишини тўсиб қўйгандан кейин ускуналарини тортиб олди. Ливан армиясининг аралашувини талаб қилган воқеа, БМТЛМК конвойи базага қайтаётганда Каутариет ал-Сайяд қишлоғидан ўтаётганда содир бўлди.

Ўшанда БМТ маълум қилишича, армия аралашувидан сўнг конвой қишлоқни тарк этишга муваффақ бўлган, гарчи техника тинчликпарвар кучларга қайтарилмаган бўлса ҳам.

БМТЛМК контингенти сони 10 000 га яқин тинчликпарвар кучларни ташкил этади. Улар орасида қозоғистонлик ҳарбийлар ҳам бор. Қозоғистон тинчликпарвар полкининг бирлашган тинчликпарвар ротаси Ҳиндистон тинчликпарвар батальони таркибида БМТЛМКда хизмат қилади.

Муаллиф: Арсен Утешев


Сўнгги хабарлар
telegram