БМТ конференциясида атом энергиясидан фойдаланишни уч баробар ошириш тўғрисидаги декларация қабул қилинди

Қўшма Штатлар глобал иқлим ўзгариши ва энергия хавфсизлиги мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун 2050 йилгача атом энергетикаси қувватини уч баравар ошириш тўғрисидаги Кўпмиллатли декларацияга қўшилади, дея хабар беради Kazinform агентлиги АҚШ Давлат департаментига таяниб.

БМТ конференциясида атом энергиясидан фойдаланишни уч баробар ошириш тўғрисидаги декларация қабул қилинди
Фото: Zoonar.com/www.artushfoto.eu/picture alliance

2 декабрь куни АҚШ президентининг иқлим бўйича махсус вакили Жон Керри БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (CОP28) тўрт қитъа етакчилари ва вазирлари билан биргаликда ядро энергиясини уч баравар ошириш тўғрисидаги декларацияни эълон қилди.

Декларация 2050 йилга келиб иссиқхона газлари эмиссиясини глобал нолга тенглаштириш ва ҳароратни 1,5 даража Цельсий бўйича пасайтириш мақсадига эришишда ядро энергетикасининг асосий ролини тан олади.

Ҳужжатда, шунингдек, хавфсиз таъминот занжирларини яратиш зарурлиги таъкидланади ва Жаҳон банки акциядорлари, халқаро молия институтлари ва минтақавий тараққиёт банкларини кредит сиёсатига ядро энергетикасини киритишга чақиради.

Атом энергиясидан фойдаланишни 3 баравар ошириш тўғрисидаги декларация қуйидаги давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди: Болгария, Канада, Чехия, Финляндия, Франция, Гана, Венгрия, Япония, Молдова, Мўғулистон, Марокаш, Нидерландия, Польша, Корея Республикаси, Руминия, Словакия, Словения, Швеция, Украина, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва АҚШ.

Сўнгги хабарлар