БМТ: Келгуси йилда Ҳиндистон аҳолиси Хитойникидан ошади

MUMBAY. EVRONEWS – Kazinform – Келгуси йилда Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг зич жойлашган давлатга айланади. Бу ҳақда БМТнинг пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилди, дея хабар беради Kazinform Evronews.comга таяниб.
None

Сайтдаги маълумотларга кўра, яқин бир неча ўн йилликларда аҳоли сони 1,4 миллиардга етган Ҳиндистон халқининг шаҳарлардаги аҳолиси фавқулодда суръатларда ўсади. Бу ҳолат мутахассисларни хавотирга солмоқда. Бунинг сабаби, Ҳиндистоннинг мегаполислари ҳозирнинг ўзида жуда зич жойлашган ва зарур инфратузилмага эга эмас.

Ҳозирги вазият ҳатто оддий ҳиндуларни ҳам хавотирга солмоқда: «Деҳли бундан атиги 5 йил олдин бундай эмас эди. Бу ерда аҳоли жуда кўпайиб кетди», - дейди маҳаллий аёл.

Мумбайда аҳолининг 40% сув таъминоти, электр энергияси ва канализация тизими бўлмаган қишлоқларда яшайди. Ҳисобот муаллифларига кўра, аҳолининг ўсиши қашшоқлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Хитойда эса 1980-2015 йилларда амалга оширилган ва яқинда тўхтатилган «бир бола сиёсати» ўз натижасини берди.

БМТ маълумотларига кўра, 2050 йилгача бўлган ўсишнинг ярмидан кўпи Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания каби 8 та давлатга тўғри келади.

Аср охирига келиб аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлар Нигериядаги Лаос, Конго Демократик Республикасидаги Киншаса ва Танзаниядаги Дар-эс-Салам шаҳарлари бўлади.

Видеодан лавҳа ru.euronews.com


Сўнгги хабарлар