БМТ ХК: Ғазо секторига ёрдам кўрсатиш бўйича овоз бериш бир кунга қолдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида Ғазо секторига етказиладиган ёрдам миқдорини ошириш қарорига овоз бериш яна бир кунга қолдирилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Америка Овози”га таяниб таяниб хабар беради.

БМТ ХК: Ғазо секторига ёрдам кўрсатиш бўйича овоз бериш бир кунга қолдирилди
Фото: unrcca.unmissions.org

Дипломатлар АҚШнинг яна бир вето қўймаслиги учун музокараларни давом эттирмоқда. Бу Исроил ва ХАМАС ўртасидаги икки ойлик урушда қарор қабул қилиш жараёнида АҚШнинг учинчи бор вето қўймаслиги учун қилинган ҳаракат.

Дастлаб, Хавфсизлик Кенгаши Бирлашган Араб Амирликлари таклиф қилган резолюцияга овоз беради деб тахмин қилинган эди. Бироқ, овоз бериш бир неча бор кечиктирилди. Дипломатларга кўра, БАА ва АҚШ ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва БМТ доирасида мониторинг тизимини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳаракат қилмоқда.

Резолюция лойиҳасида Исроил ва ХАМАСдан Ғазо секторига қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали ёрдам етказилишига кўмаклашиш талаб қилиниб, БМТдан Фаластин анклавига етказилган гуманитар ёрдамни кузатиш сўралади.

Сўнгги хабарлар