БМТ ҳисоботи: бир йил ичида оч одамлар сони икки баравар кўпайди

ASTANA. Kazinform – Сўнгги бир йилда озиқ-овқат танқислиги ҳолатида яшаётганлар сони икки баравар кўпайди. Бу ҳақда Нью-Йоркда озиқ-овқат инқирози бўйича глобал ҳисоботда маълум қилинди.

ООН БҰҰ Штаб-квартира ООН в Нью-Йорке Нью-Йорктегі БҰҰ штаб-пәтері
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Ушбу ҳужжатни тайёрлашда БМТнинг бир қанча агентликлари вакиллари иштирок этди, дея хабар беради Тожикистоннинг Ховар агентлиги “БМТ янгиликлар” сайтига таяниб.

БМТ очлик даражасини ўлчаш учун мураккаб шкалани жорий қилди. Охирги, бешинчи босқич одамларнинг умуман озиқ-овқатга эга эмаслигини, бунинг натижасида улар касал бўлиб, ўлимга дучор бўлишларини кўрсатади.

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош иқтисодчиси Максимо Тореронинг сўзларига кўра, юқорида қайд этилган босқичдаги одамлар сони 2023 йилдаги 705 минг кишидан 2024 йилда 1,9 миллион кишига кўтарилган. Бундай тез ўсишга Ғазо ва Судандаги можаролар, Эль-Ниньо сабаб бўлган қурғоқчилик (иқлимга сезиларли таъсир кўрсатадиган Тинч океанининг экваториал қисмида сув юзаси ҳароратининг ўзгариши) ва озиқ-овқат нархлари таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг бош иқтисодчиси Ориф Ҳусайн кўчирилганлар сони ортиб бораётганига эътибор қаратди.

“2023 йилда мажбурий кўчирилганлар сони 90 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 99 миллионга етди”, – деди у.

ЮНИСЕФнинг болалар овқатланиши ва ривожланиши бўйича директори болалар қашшоқликда яшаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, дунёнинг 8 та давлатида болалар очликдан ўлмоқда. Камерун, Чад ва Ямандан хавотирли хабарлар келмоқда.

Сўнгги хабарлар