БМТ Фаластин масаласини муҳокама қилди
ASTANА. КАZINFORM - Яқин Шарқдаги можаро бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзо давлатлар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳар қандай томоннинг икки давлат бўйича қарор қабул қилишдан бош тортиши қатъиян рад этилиши кераклигини айтди, деб ёзади Америка Овози.

Антониу Гутерриш Исроил-Фаластин можаросини фақат икки давлат мавжудлиги тамойилига асосланган қарор қабул қилиш орқали тўхтатиш мумкинлигини айтди.
– Исроилликлар ўзларининг қонуний хавфсизлик эҳтиёжлари қандай амалга оширилаётганини, Фаластинликларнинг тўлиқ мустақил, ҳаётий ва суверен давлат яратиш бўйича қонуний интилишлари БМТ резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва аввалги келишувларга мувофиқ қандай амалга оширилаётганини кўриши керак, – деди БМТ Бош котиби.
Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликийнинг айтишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин давлатини тан олиш вақти келди.
- 75 йил олдин, Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинганида, бизда вето ҳуқуқи йўқ эди. 75 йилдан кейин Исроил Фаластин давлатини қабул қилиш учун вето ҳуқуқига эга эмас, - деди Риёд ал-Маликий.
Яқин Шарқдаги ўнлаб йиллар давом этган можарони муҳокама қилиш учун йиғилиш БМТ Хавфсизлик Кенгашида йилига тўрт марта ўтказилади ва барча аъзо давлатлар учун очиқдир.
Ушбу йиғилишда 50 дан ортиқ давлат ташқи ишлар вазирлари нутқ сўзлаши режалаштирилган.