БМТ Бош котиби: Россия вакцинаси пандемияга қарши курашда муҳим рол ўйнаши мумкин

ТАСС - Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши Россия вакцинасини иложи борича тезроқ сертификатлашига умид қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

БМТ Бош котиби: Россия вакцинаси пандемияга қарши курашда муҳим рол ўйнаши мумкин

«Ҳозирда Россия ва ЖССТ ҳукуматлари ўртасида алоқалар мавжудлигини биламан, умид қиламанки, бу алоқалар уни [Россия вакцинаси] ЖССТ томонидан тезроқ тан олиниши ёки сертификатланиши мумкин», - деди у ТАССга берган эксклюзив интервьюсида.

«Россиялик коронавирусга қарши вакцина БМТ миссияларида ишлатилиши ва пандемияга қарши курашда жуда муҳим рол ўйнаши мумкин. Биз Россия вакцинаси ушбу курашда (коронавирус пандемиясига қарши - ТАСС) жуда муҳим рол ўйнаши мумкинлигига ишонамиз», - деди у.