20:16, 01 Сентябрь 2023 | GMT +6
БМТ Бош котиби G20 саммитида қатнашади
ASTANA. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш сентябрь ойида юқори даражадаги қатор халқаро тадбирларда, хусусан 9-11 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
«БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрилар экан, мен Кенияда ўтадиган Африканинг иқлим ўзгариши саммитида, Индонезиядаги АСЕАН, Ҳиндистондаги G20 ва Кубадаги G77 олий даражадаги йиғилишларида иштирок этиш учун йўлга чиқмоқдаман. Бундай турли саммитлар дунёнинг ўсиб бораётган кўп қутблилигини акс эттиради», - деди Антониу Гутерриш журналистлар билан учрашувда.
У, шунингдек, халқаро институтлар ислоҳоти зарурлигини яна бир бор қайд этди.
БМТ Бош ассамблеяси сессияси 19 сентябрда иш бошлайди.