БМТ Бош котиби Эроннинг Исроилга ҳужумини кескин қоралади

Гутерриш
Фото: media.az

ASTANА. Кazinform — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш “Эрон Ислом Республикасининг Исроилга қарши кенг кўламли ҳужуми оқибатида юзага келган оғир кескинликни” кескин қоралади. Бу ҳақда БМТ сайти хабар берди.

“Мен бу жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақираман”, — дейилади БМТ Бош котиби баёнотида.

Антониу Гутерриш "минтақадаги бузғунчи кескинлик хавфи"дан хавотир билдирди.

У Яқин Шарқдаги вазиятни йирик ҳарбий можарога олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслик учун барча томонларни максимал даражада вазминликка чақирди.

“Мен бир на минтақа, на дунё бошқа урушни кўтара олмаслигини бир неча бор таъкидлаганман”, — дея хулоса қилди БМТ раҳбари.

Шанба куни кечқурун, матбуот ва расмий Исроил манбаларига кўра, Эрон Исроил томон ракета ва учувчисиз учиш апппаратларини учирди.

Сўнгги хабарлар