Bloomberg Саудия Арабистонида Россия билан музокараларда иштирок этадиган АҚШ вакилларининг номини очиқлади

АSTANA. Кazinform – Уиткофф пен Уолц Саудия Арабистонида Россия билан музокараларда АҚШ вакиллари бўлади, деб хабар беради ТАСС.

Трамп ва Путин
Фото: БЕЛТА

Россия ва АҚШ вакиллари ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда Америка томонида етакчи рол АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф ва миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолцга берилади. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, бу ҳолат АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогнинг музокараларда қандай ролда бўлиши ҳақида савол туғдирмоқда.

Bloomberg агентлигига кўра, Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ўтган ҳафтада, айниқса, АҚШ вице-президенти Ж.Д.Вэнснинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги кескин баёнотидан кейин сезиларли даражада фаоллашган.

Агентлик маълумотларига кўра, келаси ҳафта Саудия Арабистонида АҚШ ва Россиянинг юқори мартабали расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Bloombergнинг қайд этишича, учрашув икки давлат раҳбарларининг эҳтимолий саммитига тайёргарлик кўришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар