16:21, 25 Август 2023 | GMT +5
Блинов номидаги хоккей турнирида қозоғистонлик «Барис» ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Россиянинг Омск шаҳрида хоккей бўйича ўтказилган Блинов турнирида Қозоғистоннинг «Барис» жамоаси ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Астана клубининг учинчи ўйинидаги рақиби Россиянинг «Нефтехимик» (Нижнекамск) жамоаси бўлди.
Натижа: «Барис» (Астана, Қозоғистон) — «Нефтехимик» (Нижнекамск, Россия) 3:1 (1:0, 1:0, 1:1)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астаналиклар Россиянинг «Авангард» (Омск) клубини 4:3, «Локомотив»ни (Ярославль) 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Шу тариқа, у мазкур турнир ғолибига айланди.
Муаллиф: Адилжан Умбет