Бизга дунё аҳлини тинчликка чорловчи янги глобал ҳаракат керак – Қасим-Жомарт Тоқаев
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг ХХІ мажлиси иштирокчиларига табрик йўллади. ҚР Сенати раиси Маулен Ашимбаев Давлат раҳбари табригини ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Дин намояндалари, ҳурматли меҳмонлар! Барчангизни Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг ХХІ сессияси очилиши билан чин қалбимдан табриклайман! Бу йил биринчи қурултой чақириғига 20 йил. Бу хайрли ташаббус ўзининг ҳаётийлигини исботлаб, қисқа вақт ичида йивилизациялараро мулоқот учун муҳим майдонга айланди. Форум конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, бутун инсоният учун умумий муаммолар ечимини топиш, бағрикенгликни улуғлашга хизмат қилмоқда. Учрашув доирасида дунё маънавият арбоблари жаҳон жамоатчилигини ўйлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиб, тинчликни сақлаш, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашади”, – деди Президент ўз табригида.
Дақлат раҳбари геосиёсий вазият оғирлашиб, турли муаммолар кўпайиб бораётганига эътибор қаратди.
“Бу даврда меҳр-оқибат, биродарлик, масъулият каби тамойиллар муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, халқаро хавфсизликнинг янги тизимини шакллантириш жуда муҳим масалага айланди. Бунинг учун тинчликка чақирувчи янги глобал ҳаракат зарур. Айни пайтда диний етакчилар алоҳида рол ўйнайди. Ўйлайманки, маънавият пешволари ана шу йўлда ўз куч-ғайратларини сафарбар этиб, бутун инсоният учун умумий муаммоларни ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшадилар. Котибиятнинг бугунги йиғилиши ҳам шу мақсадда ташкил этилмоқда. Қозоғистон ҳар доим динлараро ва цивилизациялараро ҳамкорликка асос бўлган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ташқи сиёсатнинг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида тақдим этилган”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.