«Биз жуда хавфли вазият ёқасида турибмиз» - БМТ Бош котиби дунё мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш CОVID-19 пандемияси тушунмовчиликларни кучайтираётганини айтди, дея хабар беради Кazinform БМТ ахборот хизмати сайтига таяниб.

Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, жаҳон молия тизимидаги вазият кўпчилик инсониятга таъсир қилмоқда. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга путур етказувчи тенгсизлик кучайиб бормоқда. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўп турлари ҳар қачонгидан ҳам тезроқ йўқ қилинмоқда. Иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар фалокатларнинг олдини олиш учун жуда секин кечмоқда. Биз янги технологияларни эмас, улар бизни бошқаришда давом этмоқда. Давлатлар ўртасидаги зиддият кучаймоқда.

«Биз жуда хавфли вазият ёқасида турибмиз, аммо орқага қадам ташлаш ўзимизга боғлиқ. Тўғри қарор қабул қилиш учун ҳали кеч эмас... Лекин биз бир дақиқа ҳам ўтказиб юбормаслигимиз керак», — деди БМТ Бош котиби.

Антониу Гутерриш бутун дунёдаги одамларнинг фаровонлиги, сайёрамиз саломатлиги ва келажак авлодларнинг омон қолиши бирлашиш ва муаммоларни жамоавий ҳал қилиш истагига боғлиқ, деб ҳисоблайди.


Сўнгги хабарлар