Биз шундай қарор қабул қилишга тайёрмиз – Эрдоған сайловнинг иккинчи босқичини ўтказиш ҳақида

АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловлари демократия байрамига айланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған душанбага ўтар кечаси Анқарада Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) марказий идораси яқинида йиғилган ватандошларга мурожаатида айтиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None
Фото: aa.com.tr

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, овоз беришнинг дастлабки натижалари АТП ва унинг номзоди мамлакатдаги бошқа сиёсий кучлардан анча олдинда эканини кўрсатмоқда.

«Сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, асосий ғолиб Туркия ва унинг халқидир. 14 май куни бўлиб ўтган сайловлар мамлакат сайловлари тарихидаги энг фаол кампаниялардан бири бўлди. Биз барча сиёсий фаолиятимизда халқ иродасини ҳурмат қилдик. Биз ушбу сайловда ҳам, ундан кейинги барча сайловларда ҳам сайловчиларнинг фикрини ҳурмат қиламиз. Овозлардаги фарқ 2,6 миллионга яқин. Якуний натижа бу фарқни янада кенгайтирди. Шунинг учун биз ҳали ҳам биринчи турда (президентлик сайловларида) ғалаба қозониш имкониятига ишонамиз. Агар халқ иккинчи тур фойдасига танлов қилган бўлса, биз бу қарорни қабул қилишга тайёрмиз», – деди Туркия раҳбари.

Эрдоған президентлик сайловларида ўз номзодини қўллаб-қувватлаган 27 миллион сайловчининг ҳар бирига миннатдорчилик билдирди.

«Шунингдек, сайловга келган 56 миллион сайловчига ҳам миннатдорчилик билдираман», – деди сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда, Астана вақти билан соат 08:30да уч номзод – Режеп Таййип Эрдоғон – 49,34 фоиз, Кемал Қиличдарўғли – 45 фоиз, Синан Уған – 5,24 фоиз овоз йиғган.

Барча бюллетенларнинг 98,22 фоизи санаб бўлинган.

Сайлов натижаларини қуйидаги Twitter саҳифасида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.


Сўнгги хабарлар