16:13, 29 Август 2023 | GMT +6
Биз Россиядан газни Ўзбекистон қувури орқали оламиз – ҚР Энергетика вазири
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ҳозирда Россия Федерациясидан газ олишнинг техник имконияти мавжудлигини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Бизда бир нечта магистрал газ қувурлари борлигини биласизлар. Ҳозир бу газ қувурларини таъмирлаяпмиз. Шу билан биз Россия Федерациясидан газ олиб, умумий газ транзитини таъминлай оламиз.
Газ қувурининг Ўзбекистон тармоғи эса Қозоғистон газ магистралига уланган. Бу филиал газ транзитини ҳам таъминлаб, ички бозорга газ етказиб бериши мумкин. Куз охиригача аниқ миқдорни айтишимиз мумкин», - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай