Биз Қирғизистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини юксак қадрлаймиз – Садир Жапаров
“Биз Қирғизистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини юксак қадрлаймиз”, – деди Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Россия Президенти Владимир Путин билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида. Бу ҳақда Kazinform мамлакатнинг Кабар ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Қирғизистон Республикаси раҳбари ўз нутқида Путиннинг Қирғизистон давлатига ташрифи “Кант” авиабазасининг 20 йиллиги ва Қирғизистон-Россия Славян университетининг 30 йиллигига тўғри келгани учун катта рамзий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
“Икки томонлама муносабатларимиздаги ушбу муҳим воқеалар дўстлигимиз рамзидир. Биз Қирғизистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини юксак қадрлаймиз”, – деди С.Жапаров.
Сўз якунида С.Жапаров Қирғизистон Республикаси Россия ҳукумати раҳбарияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия гвардияси ва бошқа делегацияларнинг Бишкекка ташрифини юксак қадрлашини таъкидлади.
“Биз Қирғизистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилган давридаги фаолиятини юқори баҳолаймиз. Россия 2024 йилда эстафетани ўз зиммасига олади ва МДҲга раислик қилади”, – деди Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи доирасидаги кенгайтирилган музокаралар чоғида.
Шунингдек, 12 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Садир Жапаровни “Шон-шараф” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Россия ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга, Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Нурғожоули Жапаров “Шон-шараф” ордени билан тақдирлансин”, – дейилади фармонда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Бишкекка расмий ташриф билан келган. У МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳам иштирок этади.