Биз Ипак йўлини модернизация қилмоқдамиз – Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси

Биз Ипак йўлини модернизация қилмоқдамиз – Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги Элчиси
Фото: UNESKO

ASTANА. Кazinform - Европа Иттифоқининг қадимий Ипак йўлининг сайёҳлик салоҳиятини модернизация қилиш йўналишида олиб бораётган ишлари тақдим этилди.

Бугун Астана шаҳрида ЮНEСКОнинг Алматидаги минтақавий ваколатхонаси томонидан 2018 йилдан буён Европа Иттифоқи молиялаштиришда амалга оширилаётган “Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро аспектлари” кенг кўламли минтақавий лойиҳасининг якунлари эълон қилинди.

Биз Ипак йўлини модернизация қилмоқдамиз – Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги Элчиси
Фото: UNESKO

 

Лойиҳанинг мақсади – Ипак йўлининг маданий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, моддий ва номоддий мерос қийматини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида меросни бошқариш соҳасида инсоний ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлашдан иборат. Ундаги барча ташаббуслар минтақанинг барқарор ривожланишида маданиятнинг роли ва ҳиссасини кучайтиришга қаратилган.

“Бугун биз Марказий Осиё ва Европани боғловчи Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш билан шуғулланмоқдамиз, яъни бизни кўп асрлар аввал боғлаган Ипак йўлини модернизация қилмоқдамиз. Лойиҳа аждодлар меросини асраб-авайлаш ва бутун Марказий Осиёни боғлаб турган машҳур маданий хазинани тарғиб этишга хизмат қилди. Қадимий анъаналарга асосланган фаолиятимиз келажакни яратишга хизмат қилади, деган умиддамиз. Қолаверса, Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатлар ўзларининг сайёҳлик йўналишларини яратади, маҳаллий табиатнинг гўзаллиги ва бой маданиятига бўлган қизиқишни оширади, маҳаллий аҳолига наф келтиришига ишонамиз”, — деди Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Кестутис Янкаускас.

Биз Ипак йўлини модернизация қилмоқдамиз – Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги Элчиси
Фото: UNESKO

 

Европа Иттифоқи томонидан молиявий қўллаб-қувватланган лойиҳанинг асосий фаолияти Ипак йўлидаги объектларни реставрация қилиш, маданий меросга асосланган туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, бенефициар мамлакатларда номоддий маданий меросни асраб-авайлашдан иборат эди.

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларидаги Қулан шаҳарчаси (Қозоғистон), Қизил дарёси бўйидаги ўрта аср шаҳарчаси (Қирғизистон), Тожикистон миллий боғи (Тожикистон) ва Хивадаги (Ўзбекистон) жаҳон мероси объектларини қайта тиклаш ишлари амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар