08:49, 14 Июнь 2022 | GMT +5
Битта ўйинда мунтазам равишда 5 нафар футболчини алмаштириш қоидалари қабул қилинган - IFAB
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро футбол ассоциацияси (IFAB) кенгаши 5 нафар футболчини мунтазам равишда алмаштириш қоидасини қабул қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қоида 2020 йил май ойида пандемия сабабли қабул қилинган эди. Шундан сўнг жамоалар ўйин давомида беш нафар футболчини алмаштириш имкониятига эга бўлишди. Бунгача учрашувда бор-йўғи 3 нафар футболчи алмашилганди.
Янги қоидаларга кўра, жамоалар беш нафар футболчини фақат уч марта алмаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам қайсидир пайт мураббийлар дарҳол 2-3 нафар футболчини яшил майдонга чиқаришади.
«Бу қарор жаҳон футбол жамоатчилиги томонидан яхши қўллаб-қувватланди. Шунинг учун ҳам шундай қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Дастлаб у 2022 йил охиригача амал қилиши айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон UEFА Миллатлар Лигасида иккинчи бор Словакияни мағлуб этди.
Муаллиф: Адилжан Умбет