20:15, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
Битта синфдаги ўқувчиларнинг 30 фоизида ЎРВИ қайд этилса, таълим онлайн форматга ўтказилади – ҚР Таълим-маориф вазирлиги
ASTANA. Кazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, агар мактаб ўқувчилари орасида ўткир респиратор вирусли инфексия (ЎРВИ) даражаси 30 фоиздан ошса, таълим масофавий таълим форматига ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Пандемия давридаги вазиятга кўра, эндиликда таълим марказларида масофавий (онлайн) таълим йўлга қўйилмоқда. Бош давлат санитария врачининг талабига кўра, агар бир синф ўқувчиларининг 20-30 фоизи ЎРВИ билан касалланган бўлса, масофавий таълим тизимига ўтиш тавсия этилади. Бир синфда ЎРВИ билан касалланганлар улуши 30 фоиздан ошса, таълим онлайн форматга ўтказилади», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси юқумли касалликлар эпидемиологик назорати бошқармаси бошлиғи Роза Қожапова МКХда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Аввалроқ, мамлакатда 1,8 миллион киши гриппга қарши эмлангани, жумладан, 392 076 нафари 14 ёшгача бўлган болалар эканлиги ҳақида хабар берган эдик.