09:36, 22 Февраль 2021 | GMT +5
Биткойн нархи яна кўтарилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Биткойн савдо сессияси давомида 1,97% га ўсиб, 58,1 минг долларни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform Coindesk порталининг маълумотларига асосланиб хабар беради.

Шундай қилиб, крипто валютасининг нархи максимум даражага етди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 9 февралида биткойннинг нархи - 47 минг доллардан ошган эди. Кейин 50 минг доллардан ошди.
Дунёда энг кенг тарқалган крипто валютаси нархининг кўтарилиши Tesla компаниясининг умумий қиймати 1,5 миллиард долларга Биткойнни сотиб олганлиги билан боғлиқ. Уни компания кўрсатилган хизматлар учун тўлов сифатида фойдаланмоқчи.
Биткойн - ҳар қандай фойдаланувчи, тизим иштирокчиси томонидан «ишлаб чиқарилиши» (айланиши) мумкин бўлган блокчейн технологиясига асосланган бир хил номдаги марказлаштирилмаган крипто-валюта тизими. Тизим концепцияси 2008 йил ноябрь ойида унинг муаллифи (эҳтимол муаллифлар жамоаси) Сатоши Накамото томонидан нашр этилган. Биткойннинг машҳурлиги сўнгги йилларда ошди. Биткойннинг чиқарилиши табиий равишда чекланган бўлиб, бугунги кунда биткойннинг бир қисми «ишлаб чиқарилмоқда».