12:52, 09 Ноябрь 2021 | GMT +5
Биткойн нархи биринчи марта 68 минг доллардан ошди
MOSKVA. TASS-Kazinform – Биткойн савдо сессияси давомида 4,69 фоизга ўсди ва 68,230 минг долларга етди (Москва вақти билан 06:44 да), деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Шундай қилиб, криптовалюта нархи ўзининг энг юқори кўрсаткичини яна янгилади.
Москва вақти билан 06:50 ҳолатига кўра, биткойн ўсишни 4,82% гача тезлаштирди ва 68,354 минг долларни ташкил этди.