13:30, 09 Ноябрь 2021 | GMT +5
Биткоин нархи биринчи марта 68 минг доллардан ошди
MOSKVA. ТASS-Kazinform – Биткоин савдо сессияси давомида 4,69 фоизга ўсди ва 68,230 минг долларга етди (Москва вақти билан 06:44 да), дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
Шундай қилиб, криптовалюта нархи ўзининг энг юқори кўрсаткичини яна янгилади.
Москва вақти билан 06:50 ҳолатига кўра, биткоин ўсишни 4,82 фоизгача тезлаштирди ва 68,354 минг долларни ташкил этди.
Биткоин – блокчейн технологиясига асосланган, шу номдаги криптовалютанинг марказлаштирилмаган тизими бўлиб, уни тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи «қазиб олиши» мумкин. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак.
Тизим концепцияси 2008 йил ноябр ойида унинг муаллифи (эҳтимол бир гуруҳ муаллифлар) томонидан Сатоси Накамото тахаллуси остида нашр этилган. Биткоиннинг машҳурлиги сўнгги йилларда энг юқори чўққига чиқди. Биткоиннинг эмиссияси табиий равишда чекланган, ҳозирда кўпчилик биткоинлар аллақачон «қазиб олинган».