Бишкекдаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик курашчилар олтита медални қўлга киритди

BISHKEK. Кazinform - Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунида қозоғистонлик полвонлар ғолиб ва совриндор бўлдилар, дея хабар беради Кazinform мухбири Бирлашган жаҳон кураши (United Wоrld Wrestling) сайтига таяниб.
None
None

51 килограммгача бўлган вазн тоифасида Рауан Бекимов, 55 килограмм вазн тоифасида Нариман Бекимов олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медални Елчинбек Розақулов (92 кг гача) қўлга киритди. Бронза медалларини Қозоғистонга Шинғисхан Абдихалимов (45 кг), Арсен Жума (48 кг), Юсуф Ашрапов (60 кг) келтирди.

Мусобақанинг биринчи куни якунларига кўра, юнон-рум кураши бўйича 17 ёшгача бўлган кадетлар ўртасида Қозоғистон терма жамоаси медаллар ҳисобида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади: 2 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.

19—26-июн кунлари Қирғизистон пойтахтида 17 ёшгача бўлган кадетлар ва 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида юнон-рум кураши, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада дунёнинг 21 давлатидан спортчилар иштирок этмоқда.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар