Бишкекдаги ИЭМ авариясида жабрланганлар даволаниш учун Туркияга кетди

ASTANА. Кazinform - Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг фармойишига кўра, 3 февраль куни Бишкекдаги ИЕМда жабрланган икки киши, шунингдек, вертолёт қулаши оқибатида жароҳатланган икки нафар ҳарбий хизматчи даволаниш учун Туркиядаги ихтисослаштирилган клиникалардан бирига жўнатилди. Бу ҳақда Kabar ахборот агентлиги ёзди.

Бишкекдаги ИЭМ авариясида жабрланганлар даволаниш учун Туркияга кетди
Фото: kabar.kg

Жароҳатланганларга қариндошлари ва икки қирғизистонлик шифокор ҳамроҳлик қилмоқда. Улар президентнинг ТУ-154 рейси билан парвоз қилишди.

“Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича барча чоралар Қирғизистон Республикаси президентининг шахсий назорати остида бўлади. Ходимлар, уларнинг яқинлари ва тиббиёт ходимларини Туркияга даволаниш мақсадида олиб кетиш учун маблағ ажратилди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар