19:09, 22 Декабрь 2023 | GMT +5
Бишкекда стоматологияда уч ёшли қизалоқ вафот этди
Қирғизистон пойтахтида уч ёшли қизалоқ стоматология марказида тиш даволаш вақтида вафот этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Бишкекдаги стоматология клиникаларидан бирида боланинг ўлими муносабати билан вазирликда вазир маслаҳатчиси бошчилигида комиссия тузилган. Боланинг ота-онаси борган стоматология клиникалари фаолияти тўхтатилди. Иш Қирғизистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевнинг назоратида.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровига биноан суд-тиббий экспертиза ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли ваколатли мутахассислар жалб этилиши маълум қилинди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова