Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари томонидан 14 та ҳужжат имзоланди

Ҳукумат
Фото: ҚР Ҳукумати матбуот хизмати

26 октябрь куни Қирғизистон пойтахтида Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раҳбари Ақилбек Жапаров раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ХХII мажлиси биринчи бор юзма-юз форматда бўлиб ўтди, деб хабар берди Кazinform агентлиги мухбири.

Учрашув якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг йигирма иккинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
  2. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятининг ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида ўтказилган тадбирлар ва учрашувлар тўғрисидаги ҳисоботи бўйича ҲРК қарори;
  1. ШҲТнинг 2022 йилги бюджет ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботи тўғрисидаги ҲРК қарори;
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилга мўлжалланган бюджети тўғрисидаги ҲРК қарори;
  1. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Молиявий қоидалари тўғрисидаги ҲРК қарори;
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доимий фаолият юритувчи органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи, кафолатлари ва компенсацияси бўйича Низом тўғрисидаги ҲРК қарори;
  1. ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи аудиторлар комиссиясининг ШҲТ доимий органларининг молиявий-хўжалик фаолиятининг ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи бўйича ҲРК қарори;
  1. ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятлари (темир йўллари) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш боўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисида ҲРК қарори (Тошкент, 2019 йил 2 ноябр);
  1. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибияти штат жадвали бўйича ҲРК қарори;
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасининг штат жадвали тўғрисидаги қарор;
  1. ШҲТ минтақасидаги харидорлар ва сотувчиларнинг рақамли учрашувини ўтказиш концепцияси бўйича ҲРК қарори;
  1. 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
  1. Рақамли савдо соҳасида ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул бўлган ШҲТга аъзо давлатларнинг вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш ташаббуси (имзосиз қабул қилинган);
  1. ШҲТнинг 2024 йилда “Экология йили”га оид чора-тадбирлар режаси.

ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши Покистон Ислом Республикасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлислари ҳам бўлиб ўтади.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар