12:37, 17 Январь 2024 | GMT +5
Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради
Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Қирғизаэронавигация” давлат корхонаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

- Маҳаллий вақт билан соат 10:55да “Фрунзе-1” авиабазасида Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Борт 203”, - дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, етти киши жабрланган.
Тафсилотлар тасдиқланмоқда.