Бишкекда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Россия Президенти Владимир Путин бугун Бишкекка келди. Қирғизистон пойтахтида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги Kabarга таяниб.

Бишкекда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Фото: kabar.kg

Кенгайтирилган таркибдаги учрашув олдидан вазирлар тор доирада учрашди.

Учрашувда кенг кўламли масалалар, жумладан, 2024 йил апрелда Минск шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Қирғизистонда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг сўзларига кўра, бўлажак тадбир давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади. МДҲнинг мазкур саммитида Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йил Қирғизистон МДҲга раислик қилмоқда.

Сўнгги хабарлар