Бишкекда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси бўлиб ўтади
16-17 ноябрь кунлари Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг кузги сессияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Тадбирларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон делегациялари иштирок этади.
Сессия давомида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламент делегациялари раҳбарлари ва депутатлари иштирокида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлиси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси 56-ялпи мажлиси, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ташкил этилганининг 85 йиллиги, шунингдек, атоқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган халқаро анжуманлар бўлиб ўтади.
Кузги сессия доирасида МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеясининг мажлиси ҳам бўлиб ўтади, унда ёш депутатлар ва сенаторлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Бундан ташқари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик, ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссиялари ишлайди.
Шунингдек, Қирғизистон-Қозоғистон ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Қирғизистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилади.