Бишкекда МДҲ махсус хизматлари вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

ASTANА. Кazinform - Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 54-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

МДҲ
Фото: khovar.tj

Махсус хизматлар ҳамдўстлик мамлакатлари хавфсизлигига таҳдидларни баҳолашнинг ягона усулини жорий этиш ва уларни бартараф этиш бўйича махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш муаммоларини муҳокама қилади.

Йиғилишда махсус хизматлар МДҲга аъзо давлатларда вазиятни беқарорлаштириш ва конституциявий тузилмани куч билан ўзгартириш мақсадида хориждан жанговар тайёргарликдан ўтган шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича қўшма чора-тадбирларни белгилайди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш соҳасида, жумладан, Миллий антитеррор агентлиги асосида фаолият юритувчи Терроризмга қарши кураш қшмитаси бўйича Халқаро маълумотлар банки доирасида ахборот алмашинувини яхшилаш йўлларини кўриб чиқадилар.

Ҳамдўстлик аксилтеррор маркази МДҲга аъзо давлатларнинг терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини 2023 йилда амалга ошириш якунлари бўйича ҳисоботини тақдим этади. Бундан ташқари, тадбир давомида турли фаолият йўналишлари бўйича кенгаш ишчи органларининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар