Бишкекда хорижлик сайёҳлар учун шаҳар солиғини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон пойтахти хорижий давлатлардан келган сайёҳлар учун шаҳар солиғини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Токтосун Султанов Бишкек шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси йиғилишида шундай таклиф билан чиқди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Депутатга кўра, бундай амалиёт хорижий мамлакатларда мавжуд бўлиб, меҳмонхоналарда сайёҳлардан шаҳар тўлови олинади (city fee). Т.Султанов пойтахт ҳокими Айбек Жунушалиевдан ушбу масалани вазирлар маҳкамаси даражасида кўтаришни сўради.
Келаётган маблағларни туристик объектларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш таклиф этилмоқда.
- Олинган маблағлар шаҳар учун қўшимча даромад бўлади. Бундан ташқари, биз шунчаки Бишкекка келган сайёҳлар сонини шунчаки билиб оламиз. Бу даромадлардан келиб чиқиб, харажатларни режалаштириш, кейин эса олинган маблағларни таъмирлаш, обидаларни ободонлаштириш, хорижлик сайёҳларнинг ҳордиқ чиқаришини ташкил этишга йўналтириш мумкин”, — деб тушунтирди депутат.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова