Бишкекда фирибгарликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Қирғизистон Республикаси пойтахтида катта миқдордаги фирибгарликни содир этганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Kabarга таяниб хабар беради.

Бишкекда фирибгарликда гумон қилинган шахс қўлга олинди
Фото: kabar.kg

Полиция маълумотларига кўра, 5 декабр куни Ш.Д. исмли фуқародан ариза келиб тушди Унга кўра, Т.Ж. исмли фуқаро жорий йилнинг июнь ойида қўшма корхона очишга ишонтириб, 78 минг доллар пул олиб, ғойиб бўлган.

Мазкур воқеа юзасидан Тергов хизмати томонидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2002 йилда туғилган Т.Ж. исмли фуқаронинг шахси аниқланиб, ҳибсга олинди.

Гумонланувчи Тергов хизматига етказилиб, ҚР Жиноят-процессуал кодексининг 96-моддасига асосан тергов изоляторига сақланмоқда.

Ҳозирда унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Сўнгги хабарлар