Бишкекда барча билбордлар LED-экранларга алмаштирилади

ASTANA. Kazinform - Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкек ҳокимлигига 31 августга қадар шаҳардаги барча эски реклама баннерларини LED-экранларга алмаштириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kabarга таяниб.

Бишкек
Фото: 24.kg

Бу ҳақда давлат раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

- LED-экранлар шаҳар кўринишига мос келадиган қулай жойларда жойлаштирилиши керак. Шаҳарни тартибга келтиринг! Ўтмишдан кетинг! Ҳозир ХХI аср, - деб ёзди у.

Сўнгги хабарлар