Бишкек мактабларида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгариши мумкин
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон пойтахти маъмурияти тирбандликларни камайтириш, болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларда дарсларнинг бошланиш вақтини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Мактабларда дарсларни соат 8:00 дан эрта, касб-ҳунар лицейлари ва олий таълим муассасаларида эса соат 10:00 дан бошлаш тавсия этилади. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.
Муниципалитет маълумотларига кўра, ички миграциянинг катта оқими туфайли шаҳарда болалар сони йил сайин ортиб бормоқда. Айни пайтда пойтахтдаги 103 та коммунал таълим муассасасида 198 129 нафар бола таҳсил олмоқда, уларнинг лойиҳа қуввати сменада 89 893 ўқувчи ўринини ташкил этади.
Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида 129 та касбий таълим муассасаси, жумладан, 36 та ОТМ, 77 та ўрта касб-ҳунар таълими муассасаси, 16 та касб-ҳунар лицейида жами 167 727 нафар ўқувчи таълим олади.
Ҳокимлик маълумотларига кўра, шаҳар мактаблари ўқувчилар билан гавжум, йўлларда автомашиналар кўп, таълим муассасаларида дарс бошланиши ва якунланиши оралиғида тирбандлик юзага келади.