Бишкек ИЭМни тиклаш учун Россиядан мутахассислар келди

KYRGYZSTAN. Kazinform – Қирғизистонга Россия Федерациясидан мутахассислар келди. Улар иссиқлик электр марказини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини, шунингдек, объектни узоқ муддатли лойиҳалаш имкониятларини маҳаллий энергетика мутахассислари билан биргаликда муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги Кабарга таяниб.

Бішкек
Фото: Кабар

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров президент маъмуриятида бўлиб ўтган аппарат йиғилишида экспертлар ИЭМ тизимини қисман модернизация қилиш ёки объектни тўлиқ таъмирлаш имкониятларини ўрганишини маълум қилди.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳудудлардаги қозонхоналарни модернизация қилиш зарур.

2 февраль куни тунги соат 3 ларда Бишкек ИЭМда содир бўлган портлаш манбаси аниқланган. Бу ҳақда бугун “Биринчи радио” эфирида мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Урмат Шамирканов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, портлаш кучи шунчалик кучлики, шиша ва том парчалари юзлаб метрларга сочилиб кетган.

Шамиркановнинг айтишича, портлаш натижасида 650-680 метр баландликдаги том бутунлай вайрон бўлган.

Сўнгги хабарлар